Иш вақти: ҳар куни соат 10:00 дан 20:00 гача
info@vatanspb.ru
RU | UZ

Хизматлар

ДОИМИЙ ЯШАШ ҲУҚУҚИ (ВНЖ)

Чет эл фуқаросига берилган вақтинча яшашга рухсат (РВП) амал қилинган муддати пайитида қонуний асосда яшаш хуқуқи (ВНЖ) берилиши мумкин. Доимий яшаш хуқуқи (ВНЖ) – бу чет эл фуқаросига берилган, РФ худудида доимий яшаш хуқуқини, шунингдек уларнинг РФ га эркин кириш ва чиқиш хуқуқини тасдиқловчи хужжатдир.

Доимий яшаш хуқуқи (ВНЖ) 5 йилга берилади. Доими яшаш хуқуқи (ВНЖ) нинг амал қилиш муддати тугаши арафасида 2 ойдан кечиктирмасдан кейинги 5 йилга узайтириш мумкин бўлади. Яшаш хуқуқи (ВНЖ) нинг муддатини узайтириш сони чегараланмаган.

Чет эл фуқароси яшаш хуқуқи (ВНЖ) ни расмйлаштириш учун РФда вақтинча яшашга рухсат (РВП) асосида бир йилдан кам бўлмаган муддат яшаган булиши керак.


20 000 ₽ *

Хизмат ичида:

— Тулик маслаҳат бериш
— Хужжатларни тахлил қилиш
— Яшаш ҳуқуқи (ВНЖ)ни расмийлаштиришга мурожаат қилиш учун тўлик хужжатлар тўплами
— Барча босқичларда тўлик кўмаклаш

* Хизматлар нархи хужжатларни текшириш ва тахлил қилингандан кейин ҳар бирига алоҳида белгиланади.

Миграцион бўлими доимий яшаш хукукини олиш хақида аризани 6 ой ичида кўриб чиқади.


Қуйидаги чет эл фуқаролари вақтинча яшаш хуқуқи (ВНЖ) расмийлаштиришда вақтинча яшашга рухсат (РВП) ни расмийлаштириш жараёнини четлаб ўтиши мумкин:

  • — Белоруссия Республикаси фуқаролари
  • — Юқори малакали мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари
  • — Рус тили сохиблари деб тан олинганлар

Доимий яшаш хуқуқи (ВНЖ)ни расмийлаштириш учун хужжатлар рўйхати:

  • — шахсни тасдиқловчи хужжат
  • — доимий яшаш хуқуқи (ВНЖ) олишга ариза
  • — аризачида пул маблағлари борлигини тасдиқловчи хужжат
  • — 4 дона 3,5 х 4,5 расм
  • — 3500 р. давлат божи тўланганлиги тўғрисида квитанция
  • — бола туғилганлик тўғрисида гувохнома ва 18 ёшга тўлмаган боланинг шахсини тасдиқловчи хужжат
  • — юқори малакали мутахассиснинг ишлашга рухсатномаси ва мехнат шартномаси
  • — ВИЧ–инфекция ва юқумли касалликлари йўқлиги тўғрисида хужжат
  • — рус тилини билишлиги тасдиқловчи хужжат

«ВАТАН Консалт» юридик марказимиз Сизга доимий яшаш хуқуқи (ВНЖ) олишингизда керакли хужжатлар тўпламини тайёрлаш ва миграцион бўлимига топширишни ёрдам беради.