Иш вақти: ҳар куни соат 10:00 дан 20:00 гача
info@vatanspb.ru
RU | UZ

Хизматлар

МЕҲНАТ ПАТЕНТИ

19 кун ичида навбатсиз ва муаммосиз ишлаш учун патентга эга бўласиз

50% ОЛДИНДАН ТУЛОВ

Сиз хизмат учун тўловни икки бўлиб тўлашингиз мумкин

ХАММАЁҚ ИЧИДА

Патентни расмийлаштиришда сизнинг иштирокингиз минимал талаб қилинади

АРЗОН НАРХДА

Патентни расмийлаштириш нархи 21 000 руб.

БЕПУЛ ЮРИДИК МАСЛАҲАТЛАР

Бизда патентни расмийлаштирган мижозга йил давомида бепул юридик маслаҳатлар берилади


Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятига визасиз тартибда келган ва ишлаш хохлаган чет эл фукаролари РФ худудига кириши билан 30 кун муддат ичида мажбурий тартибда ишлаш учун патент расмийлаштиришлари керак.
Патент – чет эл фукаросининг Россия субъектида вактинчалик иш фаолиятини амалга ошириш хукукини тасдикловчи хужжатдир.
"ВАТАН Консалт" Юридик маркази сизга ишлаш учун патентни ортикча дахмазасиз ва қисқа муддатда расмийлаштиришга ёрдам беради. Биз Сизга иш учун патентни тез ва муаммосиз олишга ёрдам беришга тайёрмиз. Бор йўғи 2 хафта ичида Сиз Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида бир йил мобайнида қонуний мехнат қилиш хуқуқини берувчи хужжатга эга бўласиз.


Патент “Тўлиқ пакет”


25 000 ₽
Хизмат ичида:

-Батафсил юридик маслаҳат
-Паспортнинг нотариал тасдиқланган таржимаси
-Ихтиёрий тиббий суғурта полиси
-Тиббий кўрик
-Рус тилидан имтихон
-Биринчи тўлов чеки 3500 р.
-Ҳамма жараёнда сиз билан катнашиш
-Хужжатларни миграцион бўлимига топшириш
-Хизмат курсатиш пайитда доимий маълумот бериш

Патент рус тилисиз

21 500 ₽
Хизмат ичида:

-Батафсил юридик маслаҳат
-Паспортнинг нотариал тасдиқланган таржимаси
-Ихтиёрий тиббий сугурта полиси
-Тиббий курик
-Биринчи тўлов чеки 3500 р.
-Ҳамма жараёнда сиз билан катнашиш
-Хужжатларни миграцион бўлимига топшириш
-Хизмат курсатиш пайитда доимий маълумот бериш

Патентни 2-чи йилга чўздириш


21 500 ₽
Хизмат ичида:

-Батафсил юридик маслаҳат
-Паспортнинг нотариал тасдиқланган таржимаси
-Ихтиёрий тиббий сугурта полиси
-Тиббий курик
-Биринчи тўлов чеки 3500 р.
-Ҳамма жараёнда сиз билан катнашиш
-Хужжатларни миграцион бўлимига топшириш
-Хизмат курсатиш пайитда доимий маълумот бериш

Хизмат учун тўловни икки бўлиб тўлашингиз мумкин
Патентни олиш муддати – 20 кун
ИНН (Солиқ тўловчининг идентификация рақамини) расмийлаштириш нархи 1000 руб.


Диққат!

Патент расмийлаштириш учун чет эл фуқароси РФ худудига кирганда мухожирлик (миграцион) картасининг келишдан максади деган жойида – иш (РАБОТА) деб кўрсатиш шарт.

Мухожир фуқаро Россия худудига кирган кундан бошлаб 30 кун муддат ичида патент расмийлаштириш учун хужжатларини топшириш зарур.

Агар Сиз бир ой мобайнида патент расмийлаштиришга улгурмаган бўлсангиз, Сиз 10 000 -15 000 рубл жарима тулашингизга ёки янги мухожирлик картаси олиш учун чегарага чикиб келишингиз керак булади.

Патент олгандан кейин икки ой мобайнида ишга жойлашиб, мехнат шартномасини миграцион бўлимига тақдим этишингиз керак


Патентни иккинчи ийлга расмийлаштириш.

Агар Сизнинг биринчи патентингизни муддати тугаётган бўлса, унда Сизда чегарага чиқиб келмасдан иккинчи йилга патент муддатини узайтириш имкони бор. Қўлингизда 12 дона НДФЛ тўланган чек бўлганда, амал қилиш муддати бир ой қолганда патентни расмийлаштиришни бошлаш керак бўлади.

Диккат!

Хар ой патент тўловини тўлаганда эътиборли бўлинг: эртароқ тўланг, реквизитларни тўғри кўрсатинг, чекларни яхши холатда сақланг, агар Россиядан чиқиб кетсангиз ҳам ҳар ойда тулаб туринг

Патентни чўздириш учун иш берувчидан шаходатнома ва меҳнат шартномасини тақдим қилишингиз керак. Биз Сизга иш учун патентни тез ва муаммосиз олишга ёрдам беришга тайёрмиз. Бор йўғи 2 хафта ичида Сиз Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида бир йил мобайнида қонуний мехнат қилиш хуқуқини берувчи хужжатга эга бўласиз.


МЕҲНАТ ПАТЕНТНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИ:

- Маслаҳатлар, хужжатларингизни текшириб нусха олиш. Хизмат кийматини ярим миқдори тўлашингиз шарт.

- Паспортнинг нотариал тасдиқланган таржимаси тайёрлаб, Сизга тиббий кўрик ва рус тили имтихонига йулланма берамиз.

- Бир йиллик ихтиёрий тиббий суғурта полисини расмийлаштирамиз

- Хужжатларни миграцион бўлимига топширишга тайёрлаймиз. Хизмат кийматини иккинчи ярим миқдори тўлашингиз шарт.

- Хужжатларни миграцион бўлимига топширамиз

- 10 иш кундан сўнг мехнат патентни шахсан миграцион бўлимидан олишингиз мумкун. Ўзингиз билан паспорт, миграцион карта ва регистрацияни олиб боришингиз шарт.

Вактинча яшашга рухсат (РВП)

Вақтинча яшашга рухсатнома (РВП) – бу ҳориж фуқаросига ҳужжат олинган Россия субъектида вақтинча яшаш ҳуқуқини беради. Шахсни тасдиқловчи хужжатида белги қўйилади. Вақтинча яшашга рухсат (РВП) муддати 3 йилни ташкил этади ва узайтирилиши мумкин эмас.

«Ватан Консалт» юридик маркази Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти худудига вақтинча яшашга рухсатни расмийлаштиришда ёрдам кўрсатади.


20 000 ₽ *

Хизмат ичида:

- Батафсил юридик маслаҳат
- Ҳужжатларни таҳлил қилиш
- Миграцион бўлимига вақтинча яшашга рухсатга топшириш учун хужжатларни йиғиш
- Барча босқичларда тўлик кўмаклаш

* Хизматлар нарҳи индивидуал ташкил этилади.

Миграцион бўлими вақтинча яшашга рухсат (РВП) олиш хақида аризани кўриб чиқиш муддати 60 кун.


Вактинча яшашга рухсатнома ҳорижий фуқаросига берилиши мумкин:

  • Россия Федерацияси субъектига ажратилган квоталар орқали
  • Квотадан ташқари:
    • - Россия Федерацияси ҳудудида туғилганларга
    • - СССР фуқароси бўлган ва РСФСР ҳудудида туғилганларга
    • - Харакатга қодир бўлмаган, мехнатга лаёкатсиздеб тан олинган (нафакадагилар)га – боллари Россия фуқароси
    • - Ногирон бўлган ота-онаси Россия фуқароси
    • - Россия фуқароси билан турмуш қурган
    • - Россияга инвестиция киритган
    • - Россияда ватандошларни қайта жойлаштириш бўйича давлат дастурида қатнашувчи
    • - Россияда харбий хизматга ёлланганларга, харбий хизмати тугаш муддатигача
    • - РФ фуқароси булган ёш болалари бўлса
    • - РФ фуқароси булган катта ёшдаги харакатга ноқодир болалари бўлса

Квотасиз РВП олишга тақдим этиладиган хужжатлар:

- РСФСР худудида туғилганлар, аввал СССР фуқароси бўлган ёки РФ худудида туғилганларга РСФСР ёки РФ худудида туғилганлиги тўғрисида гувохнома ёки СССР фуқароси паспорти.

- РФ фуқаролиги хисобида турган, мехнатга қодир уғил ёки қиз болали, мехнатга лаёқатсиз деб тан олинган(нафақадагилар) га: ўғли ёки қизининг РФ худудида РФ фуқароси шахсини тасдикловчи туғулганлик тўғрисида гувохнома ва РФ фуқароси паспорти, шунингдек аризачининг мехнатга лаёкатсизлигини тасдикловчи хужжатлар.

- Россия Федерацияси фуқаролиги хисобида турган ота-онасидан камида биттаси мехнатга лаёқатсиз бўлганда мехнатга лаёқатсиз ота-онанинг туғулганлик тўғрисида гувохнома ва РФ фуқароси паспорти, шунингдек ота-онанинг мехнатга лаёқатсизлигини тасдиқловчи хужжатлар.

- РФ худудида яшаш жойи бор РФ фуқароси билан никохда бўлганларга: никох тўғрисида гувохнома ва РФ фуқароси бўлган турмуш ўртоғининг паспорти.

- РФ га инвестиция киритганларга: РФ Хукумати томонидан белгиланган миқдордаги инвестицияни ўша чет эл фуқароси киритганлиги тўғрисида инвестиция олган ташкилотнинг хати.

- Харбий хизматга чақирилганларга: Харбий хизмат ўташ тўғрисида контракт.

- РФ фуқаролигида булган боласи борларга: боланинг туғилганлик тўғрисида гувохнома. Боланинг РФ фуқароси эканлиги, РФ қонунчилигида кузда тутилган хужжатлар билан тасдиқланади.

- РФ фуқаролигида булган, 18 ёшга тўлган, амалда суд қарори билан харакатга ноқодир ёки қисман ноқодирдеб тан олинган ўгли ёки қизи борларга: ўғил ёки қизининг туўулганлик тўгрисида гувохнома ва РФ фуқароси паспорти, шунингдек харакатга ноқодир ёки қисман ноқодир деб тан олинган суд қароридан нусха.

- Чет элда яшовчи ватандошларига ва уларнинг оилаларига РФ га ихтиёрий кўчиб келишида ёрдам берган ва улар билан бирга кўчиб кирган РФ Давлат дастури қатнашчиларига: Давлат дастури қатнашчиси гувохномаси.

    ЁДДА ТУТИНГ!
  • мехнат фаолиятини фақат РВП берилган Россия ҳудудида амалга ошириш мумкин.
  • РВП олган чет эл фуқароси, навбатдаги РВП ни олган кундан бошлаб 2 ой муддат ичида РФ да яшаётганлигини тасдиқлаб, билдиришнома тақдим этиши зарур.

Биз Сизга вақтинча яшашга рухсат (РВП) олишингизга ёрдам берамиз, хамма масалаларни хал қилишни, жумладан керакли хужжатларни йиғиш ва тайёрлашни зиммамизга оламиз.

ДОИМИЙ ЯШАШ ҲУҚУҚИ (ВНЖ)

Чет эл фуқаросига берилган вақтинча яшашга рухсат (РВП) амал қилинган муддати пайитида қонуний асосда яшаш хуқуқи (ВНЖ) берилиши мумкин. Доимий яшаш хуқуқи (ВНЖ) – бу чет эл фуқаросига берилган, РФ худудида доимий яшаш хуқуқини, шунингдек уларнинг РФ га эркин кириш ва чиқиш хуқуқини тасдиқловчи хужжатдир.

Доимий яшаш хуқуқи (ВНЖ) 5 йилга берилади. Доими яшаш хуқуқи (ВНЖ) нинг амал қилиш муддати тугаши арафасида 2 ойдан кечиктирмасдан кейинги 5 йилга узайтириш мумкин бўлади. Яшаш хуқуқи (ВНЖ) нинг муддатини узайтириш сони чегараланмаган.

Чет эл фуқароси яшаш хуқуқи (ВНЖ) ни расмйлаштириш учун РФда вақтинча яшашга рухсат (РВП) асосида бир йилдан кам бўлмаган муддат яшаган булиши керак.


20 000 ₽ *

Хизмат ичида:

- Тулик маслаҳат бериш
- Хужжатларни тахлил қилиш
- Яшаш ҳуқуқи (ВНЖ)ни расмийлаштиришга мурожаат қилиш учун тўлик хужжатлар тўплами
- Барча босқичларда тўлик кўмаклаш

* Хизматлар нархи хужжатларни текшириш ва тахлил қилингандан кейин ҳар бирига алоҳида белгиланади.

Миграцион бўлими доимий яшаш хукукини олиш хақида аризани 6 ой ичида кўриб чиқади.


Қуйидаги чет эл фуқаролари вақтинча яшаш хуқуқи (ВНЖ) расмийлаштиришда вақтинча яшашга рухсат (РВП) ни расмийлаштириш жараёнини четлаб ўтиши мумкин:

  • - Белоруссия Республикаси фуқаролари
  • - Юқори малакали мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари
  • - Рус тили сохиблари деб тан олинганлар

Доимий яшаш хуқуқи (ВНЖ)ни расмийлаштириш учун хужжатлар рўйхати:

  • - шахсни тасдиқловчи хужжат
  • - доимий яшаш хуқуқи (ВНЖ) олишга ариза
  • - аризачида пул маблағлари борлигини тасдиқловчи хужжат
  • - 4 дона 3,5 х 4,5 расм
  • - 3500 р. давлат божи тўланганлиги тўғрисида квитанция
  • - бола туғилганлик тўғрисида гувохнома ва 18 ёшга тўлмаган боланинг шахсини тасдиқловчи хужжат
  • - юқори малакали мутахассиснинг ишлашга рухсатномаси ва мехнат шартномаси
  • - ВИЧ–инфекция ва юқумли касалликлари йўқлиги тўғрисида хужжат
  • - рус тилини билишлиги тасдиқловчи хужжат

«ВАТАН Консалт» юридик марказимиз Сизга доимий яшаш хуқуқи (ВНЖ) олишингизда керакли хужжатлар тўпламини тайёрлаш ва миграцион бўлимига топширишни ёрдам беради.

ЯШАШ ЖОЙИНИ ТАСДИҚЛАШ РВП, ВНЖ УЧУН

115–Федерал қонунига асосан вақтинча яшашга рухсат (РВП) олган чет эл фуқароси навбатдаги йил тугашига 2 ой қолганда, миграцион бўлимига ўзининг вақтинча яшашга рухсат (РВП) олганидан буён РФ да яшаётганлигини тасдиқловчи билдиришнома топшириши шарт. Доимий яшаш хуқуқи (ВНЖ) билан яшаётган чет эл фуқароси эса, хар йили, йил мобайнида яшаганлиги тўғрисида билдиришнома тақдим этиши зарур.

Яшаётганлиги тўғрисида билдиришнома тақдим этилганда, даромати тўғрисида маълумотнома, солик декларацияси ёки янаги йил даромадлари микдори ва манбаъларини тасдиқловчи бошқа хужжатлар илова қилинади.


5 000 ₽

Хизмат ичида:

- Тўлиқ юридик маслахат бериш
- Хужжатларни тахлил килиш
- РФ да яшаётганлиги тўғрисида билдиришномани тўлдириш
- Миграцион бўлимига тақдим этиш ва жўнатиш

«ВАТАН Консалт» юридик маркази Сизга Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти худудида яшаётганлик тўғрисида билдиришномага керакли хужжатлар тўпламини миграцион бўлимига тайёрлаш ва тақдим этишда ёрдам кўрсатади.

РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯ ФУҚАРОЛИГИ

Фуқаролик инсоннинг маълум бир давлатга хуқуқий, сиёсий дахлдорлигини кўрсатади. Давлат ўзининг фуқароларига чет элларда хуқуқини, ҳимоя қилади, қаноти остига олади. Россияда - келажаги порлоклигини ва яшаш учун қулайликларини кўрган кўпчилик чет эл фуқаролари, шу ерда қолишга ва Россия Федерация фуқаролигини олишга қарор қилишмоқда.


20 000 ₽ *

Хизмат ичида:

- Тулиқ маслахат бериш
- Хужжатларни тахлил қилиш
- Россия фуқарорлигини расмийлаштиришга мурожаат қилиш учун тўлиқ хужжатлар тўплами
- Барча босқичларда тўлик кўмаклаш

* Хизматлар нарҳи хужжатларни текшириш ва тахлил қилингандан кейин ҳар бирига алохида белгиланади.

Фуқаролик олиш учун хужжатлар тўплами индивидуал шакллантирилади.


Россия Федерация фуқаролиги қўйидаги асосларда олинади:

  • - туғилгандан
  • - РФ фуқаролигини қабул қилиш натижасида
  • - РФ фуқаролигини қайта тиклаш натижасида

РФ фуқаролигини олиш умумий тартибда ва шунингдек қисқартирилган тартибда хам амалга оширилади.

РФ фуқаролигини умумий тартибда қабул қилиш.

Чет эл фуқароси Россия худудида доимий яшаш хуқуқи (ВНЖ) ни олган кундан бошлаб 5 йил мобайнида узлуксиз яшаётган бўлса, РФ фуқаролигини умумий тартибда қабул қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш хҳуқуқига эга.

Қуйидаги асосларда яшаш ва расмийлаштириш муддати 1 йилга қискариши мумкин:

- шахснинг Россияга нафи тегадиган касб ёки ихтисоси бўлганда, шахс юқори натижаларга эришганда
- РФ худудида шахсга сиёсий бошпана берилганда
- шахсни қочоқ деб тан олинганда


РФ фуқаролигини қисқартирилган тартибда қабул қилиш

18 ёшга тўлган, мехнатга қобилиятли чет эл фуқаролари РФ фуқаролигига қисқартирилган тартибда мурожаат этишлари мумкин, агарда:
- хеч бўлмаганда ота-онасидан бири РФ худудида яшовчи ва РФ фуқаролигига эга булишса
- СССР фуқароси бўлишган, СССР составига кирган давлатларда яшашган ва яшашаётган, ўша давлатлар фуқаролигини олишмаган ва шу сабабли фуқаролиги йуқ шахс бўлиб қолганлар
- РСФСР худудида туғилишган ва собик СССР фуқаролигига эга бўлганлар
- РФ фуқароси билан никохда 3 йилдан кам бўлмаганлар
- РФ фуқароси бўлган мехнатга қодир ўғли ёки қизи бор, узлари мехнатга лаёкатсиз деб тан олинган бўлсалар
- РФ фуқароси булган боласи борлар
- РФ фуқаролигида бўлган, харакатга ноқодир ёки қисман ноқодир деб тан олинган ўғли ёки қизи борлар
- СССР составига кирувчи давлатлардан келган, 2002 йил 1 июлга қадар РФ да яшаш жойи кайд қилинган бўлиб, мехнатга лаёқатсиз булса
- Улуғ Ватан уруши қатнашчиси бўлса
- Харакатга ноқодир яқин қариндоши булса
- рус тили сохибаси булса

«ВАТАН Консалт» юридик маркази Сизга Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида РФ фуқаролигини олиш учун керакли хужжатлар тўпламини миграцион бўлимига тайёрлаш ва тақдим этишда ёрдам кўрсатади.

ТИББИЙ КЎРИК

Мехнат патентни, РФ да вақтинча яшашга рухсат (РВП)ни, доимий яшаш хуқуқи (ВНЖ)ни расмийлаштириш учун тақдим этилганда миграцион бўлимига тиббий хулоса хам зарур бўлади. РФ нинг амалдаги қонунига асосан, Россия Федерацияси худудида ишлашни хохлаган хар бир чет эл фуқароси, кейин патент расмийлаштириш учун тиббий хайъат кўригидан ўтишлари зарур.

Тиббий хайъат чет эл фуқароларини тиббий кўрик қуйдаги текширишлардан иборат:

- Таносил касалликлар тахлили: ВИЧ, сифлис, Дюринга -Николя-Фавра касалликлари
- Туберкулез, шанкроидва лепру бўйича тахлил
- Кукрак кафас аъзолари флюорографияси
- Нарколог, дерматолог-венеролог ва фтизиатр хулосалари


3 500 ₽

Хизмат ичида:

- Тиббий хайъат кўригидан ўтиш

Расмийлаштириш муддати – 5 иш куни

Чет эл фуқароларининг тиббий хулосалар учун керак буладиган хужжатлар рўйхати:

- Паспорт
- Миграцион картаси
- Миграцион хисобга қуйилганлиги тўғрисида билдиришнома (регистрация)


Бизнинг ҳуқуқий марказимизга мурожаат қилиб, сизни тиббий кўрикдан ўтишингиз қулай ва тезкор бўлади, текширишлар натижасини биз ўзимиз оламиз, сизга тиббиёт марказига икки марта келишингиз шарт эмас, тиббий хулосалар қисқа муддатларда расмийлаштирилади.

Агар сиз тиббий хайъат кўригидан навбатларсиз ва муаммосиз ўтишни хохласангиз бизга қўнғироқ қилинг +7(931) 309-82-22. Бизнинг ходимларимиз Сизга қулай вакт бўлганда, сизни тиббий хайъат кўригидан ўтишда кузатиб боради.

РУС ТИЛИДАН КОМПЛЕКС ИМТИХОНЛАР

2015 йил 1 январдан бошлаб, мехнат патенти, вақтинча яшашга рухсат (РВП), доимий яшаш хуқуқи (ВНЖ) ва РФ фуқаролигини расмийлаштиришни хохлўвчи хар чет эл фуқаролари ҳуқуқ, тарих ва рус тилидан тест топширишлари шарт. Хужжатларни расмийлаштиришга топширилганда аризачи хуқуқ, тарих ва рус тилини билишини тасдикловчи хужжатларни тақдим этишга мажбур.

Патент учун

4 900 ₽
Керак бўладиган хужжатлар:

- чет эл паспорти нусхаси (биринчи варағи ва чегарадан ўтганлиги тўғрисида штамп босилган варақ)
- миграцион хисоби (регистрация) нусхаси
- миграцион карта нусхаси

РВП ва ВНЖ учун

5 300 ₽
Керак бўладиган хужжатлар:

чет эл паспорти нусхаси (биринчи варағи ва чегарадан ўтганлиги тўғрисида штамп босилган варағ)
-миграцион хисоби (регистрация) нусхаси
-миграцион карта нусхаси
ВНЖга топширишда паспортнинг РВП кайд этилган вараги нусхаси

РФ фукаролиги учун

6 500 ₽
Керак бўладиган хужжатлар:

-чет эл паспорти нусхаси
- яшаш хукуки (ВНЖ)

Сертификат бериш муддати – 4 иш куни.

Рус тили бўйича давлат тестидан ўтганлиги тўғрисида сертификат 5 йилга берилади.


Тест топширишдан озод қилинадиган чет эл фуқаролари категорияси:

•СССР даврида 1 сентябр 1991 йилгача маълумоти тўғрисида хужжат «Аттестат» ёки «Диплом» олганлар.
•1 сентябр 1991 йилдан Россия худудида давлат якуний аттестацияларидан муваффакиятли ўтганлар.
•Ноқодир (қисман ноқодир шахслар).
•65 – 60 ёшга нафака ёшига етган эркак ва аёллар.
•18 ёшга етмаган шахслар.
•(Ватандошларнинг ихтиёрий кўчиши) дастури катнашчилари.
•Юқори малакали мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари (доимий яшаш хуқуқи (ВНЖ) ва ишга рухсатнома олишни расмийлаштириш вақтида).
•Давлат муассасаларида кундузги бўлимда ўқиётган талабалар.

БИЗДА НАВБАТСИЗ ВА БИЗНИНГ ХОДИМИМИЗ КУЗАТУВИДА ТЕСТДАН ЎТИНГ

Сизга РФ хуқуқ асослари, Россия тарихи ва рус тилини билишингиз тўғрисида тестдан ўтишга ва сертификат олишингизга Сизга қулай шароит таклиф этамиз. Бизга қўнғироқ қилинг +7 (812) 309-82-22

ИХТИЁРИЙ ТИББИЙ СУҒУРТА

Россия Федерацияси худудига кириб келаётган ҳар бир чет эл фуқароси РФ ҳудудида амал қилувчи ихтиёрий тиббий суғурта полисига эга бўлиши зарур.

«РФ га кириш ва чиқиш тартиби тўғрисида» ги федерал ыонуни 27-моддаси 5 пунктига асосан:
Агар Россия худудида амал қилувчи тиббий суғурта полисини тақдим этмаса, чет эл фуқаросига Россияга кириш таъқиқланади. Шунинг учун тиббий суғурта полиси, Россия Федерацияси худудига кириб келиш хуқуқини тасдиқловчи хужжатлардан биридир.

Диккат!

Агар Сизда тиббий суғурта полиси йук бўлса ёки йуқолган бўлса, йуқолганлиги тўғрисида ариза бермаган бўлсангиз, қонунда маъмурий жавобгарликка ва жаримага тортилишингиз белгиланган.(РФ маъмурий жавобгарлик тўғрисида Кодекснинг 18.8-моддаси)
- Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида 5 дан 7 минг рублгача миқдорда.

Эътибор қилинг: тиббий суғурта полиси хаттоки шахсий иш билан, 90 кундан кам муддатга Россияга кириб келаётганларга хам расмийлаштирилган бўлиши шарт.

Агар Сизда хали ҳам тиббий суғурта полиси йук бўлса, уни бизда расмийлаштиринг.

Уткир (тусатдан) касал бўлиш, хаёт учун хавфли бўлган сурункали касалликнинг кескинлашуви, ўткир захарланиш, ишлаш жойингизда ва ишдан ташкари холатда бахтсиз ходисалар натижасида олинган травмалар бўлган пайтда тиббиёт муассасалари томонидан суғурта полисида кўрсатилган сумма миқдоригача бепул тиббий ёрдам берилади.


3 ойга

700 ₽
Хизмат ичида:

- Паспорт нусхаси
- Миграцион карта нусхаси

12 ойга

2 000 ₽
Хизмат ичида:

- Паспорт нусхаси
- Миграцион карта нусхаси
- Регистрация нусхаси

Ихтиёрий тиббий суғурта полиси бутун Россия Федерацияси худудида амал қилинади. Тиббий ёрдам суғурта компанияси хисобидан амалга оширилади. ДМС полисини расмийлаштиринг ва хотиржам мехнат килинг!

ИНН, СНИЛС

Чэт эл фуқаросига патент расмийлаштириш учун,ўкишга киришда, хар хил имтиёзларни расмийлаштириш учун ИНН (Солиқ тўловчининг идентификация рақами) ва СНИЛС (Шахснинг индивидуал суғурта хисоб рақами) олиш керак булади.

Чет эллик учун жисмоний шахс ИНН си нима?

Чет эл фукароси ИНН си – бу солиқ тўловчининг идентификацион рақами бўлиб, бунда РФ ҳудудида ишлаётган ва мехнати учун иш ҳаки олаётган чет эл фуқароси солиқ тўловчи сифатида намоён бўлади. Солиқ хизмати жисмоний шахснинг даромадларини ва унинг тўлаб бораётган солиқларини хисобга олиб бориш учун ИНН керак.

СНИЛС – нима ва у нима учун керак?

СНИЛС қисқартирилган, рус тилида (страховой номер индивидуального лицевого счета), узбек тилида шахснинг индивидуал суғурта хисоб рақами бўлиб, РФ пенсия жамғармасига бадал ажратмалари учун керак (№167–ФЗ Федерал қонунга асосан, расмий ишлаётган хар бир россия ёки чет эл фуқароси ушбу тўловларни қилиши шарт). СНИЛС ни расмийлаштириш – РФ да расмий ишга жойлашишнинг мажбурий этапларидан биридир. 2015 йилдан бошлаб СНИЛС ни ишламаётган чет эл фуқаросига ҳам, шунингдек болаларга ҳам расмийлаштириш зарур, чунки айрим ижтимоий тўлов ва хизматлардан фойдаланишда СНИЛС керак бўлади. Иш жойи ўзгарганда ёки бошқа ишга ўтганда СНИЛС ни ўзгартириш шарт эмас, у бир марта ва бир умрга расмийлаштирилади. Агар СНИЛС бўлса, ишга жойлашиш вақтида иш берувчига суғурта гувохномасида ёзиб қўйилган хисоб рақамни шунчаки тақдим этсангиз кифоя. Бунда суғурта гувохномасининг пластик карточкаси ишчининг ўз ихтиёрида қолиши керак.

ИНН

2 000 ₽
7 иш куни

- Паспорт нусхаси
- Миграцион карта нусхаси
- Регистрация нусхаси

СНИЛС

2 500 ₽
10 иш куни

- Паспорт нусхаси
- Миграцион карта нусхаси
- Регистрация нусхаси

ИНН, СНИЛС ни навбатсиз ва коғозбозликсиз бизнинг компаниямизда расмийлаштиринг +7 (812) 309-82-22

ЮРИСТ ВА АДВОКАТ ХИЗМАТЛАРИ

Чет эл фуқаролари ҳуқуқини ҳимоя қилиш –компаниямизнинг асосий йўналишларидан бири.


Санкт-Петербургдаги «Ватан Консалт» юридик марказининг тажрибали юрист ва адвокатлари томонидан қуйидаги йўналишлар бўйича юридик ёрдамларини таклиф этади:

- мухожирлик ҳуқуқи
- фуқаролик ишлар
- мехнат низолари
- маъмурий ишлар
- жиноий ишлар


Махсус долзарб муаммоларни ечиш:

- РФ га киришга таъкик (запрет)ни олиб ташлаш
- РФ дан маъмурий чиқариб юборишни бекор қилиш
- РФ дан депортацияни олиб ташлаш
- РФ да бўлиш муддатини узайтириш
- Судда, Россия ИИВ мухожирлар масалалари Бошўармаси ва бошка давлат органларида чет эл фуқароларини ҳимоя қилиш
- Иш хақларини ўндириш
- Соғлиқ учун зарарли ишларда компенсация олишга ёрдам бериш
- Соғликка келтирилган зарарни қоплаш
- Хайдовчилар хуқуқини химоя қилиш
- Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш


Юридик ёрдам кўрсатишда ҳуқуқшуносларимиз бир қатор хизматларни такдим этади:

- Хужжатларни тахлил қилиш ва вазиятга баҳо бериш
- Керакли процессуал хужжатларни тузиш (ариза, шикоят)
- Аризаларни судга ва давлат органларига жўнатиш
- Хуқумат органлари қарорлари устидан шикоят қилиш
- Суд қарорлари устидан шикоят қилиш
- Судгача бўладиган музокараларда қатнашиш
- Суд мажлисида қатнашиш, суд қарорларини олиш
- Йўқолган одамларни қидириб топиш бўйича маслаҳатлар
- Меҳнат ва ҳизмат кўрсатиш (қурулиш) шартномани таҳлил қилиш ва тайёрлаш

Агар Сизга Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида юридик хизматлатлар зарур бўлиб қолса –муаммоларни ҳал этиш юзасидан малакали хукукий ёрдам олиш учун бизга мурожаат қилишингиз мумкин +7 (812) 309-82-22

САНКТ- ПЕТЕРБУРГДА ВА ЛЕНИНГРАД ВИЛОЯТИДА ИШ ВАКАНСИЯЛАРИ

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ ВА ЛЕНИНГРАД ВИЛОЯТИДА БЕВОСИТА ИШ БЕРУВЧИЛАРНИНГ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ


Бизнинг компаниямиз Санкт-Петербург ва Ленинград вилоят худудларида меҳнат муҳожирларига иш охтариш ва топиш бепул ахборат ва маслаҳат хизматини кўрсатади. Меҳнат бозорида барқарор мавқега эга, яхши ва профессионал ишчиларга муҳтож корхоналар ва тўғридан-тўғри иш берувчилар билан ҳамкорлик қиламиз. Сайтимизда Санкт-Петербург ва Ленинград вилоят худудидаги янги буш иш вакансияларини топишингиз мумкин, ва биз иш берувчи билан сухбатни ташкил қиламиз.

ИШ БЕРУВЧИЛАРНИНГ ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШЛАРИ:

-Чакана савд
-Ишлаб чиқариш
-Енгил ва оғир саноат
-Омбор логистикаси
-Озиқ-овқат таминотлари
-Қурулиш
-Транспорт логистикаси
-Тозалаш хизматлари


ИШ БЕРУВЧИЛАРГА КЕРАКЛИ МУТАХАССИСЛИКЛАР:

- разнорабочий
- грузчик
- упаковщик
- комплектовщик
- фасовщик
- уборщик
- продавец
- водитель
- повар
- работники холодного цеха
- пекарь
- кондитер
- швея
- строители: монолитчики, кладчики, сварщики, плотники, электромонтажники, электрики, отделочники, сантехники

Бўш иш жойлари ҳақида батафсил маълумотни телефон орқали +7 (812) 309-82-22 ёки марказимиз офисида олсангиз бўлади