Иш вақти: ҳар куни соат 10:00 дан 20:00 гача
info@vatanspb.ru
RU | UZ

Хизматлар

Вактинча яшашга рухсат (РВП)

Вақтинча яшашга рухсатнома (РВП) – бу ҳориж фуқаросига ҳужжат олинган Россия субъектида вақтинча яшаш ҳуқуқини беради. Шахсни тасдиқловчи хужжатида белги қўйилади. Вақтинча яшашга рухсат (РВП) муддати 3 йилни ташкил этади ва узайтирилиши мумкин эмас.

«Ватан Консалт» юридик маркази Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти худудига вақтинча яшашга рухсатни расмийлаштиришда ёрдам кўрсатади.


20 000 ₽ *

Хизмат ичида:

— Батафсил юридик маслаҳат
— Ҳужжатларни таҳлил қилиш
— Миграцион бўлимига вақтинча яшашга рухсатга топшириш учун хужжатларни йиғиш
— Барча босқичларда тўлик кўмаклаш

* Хизматлар нарҳи индивидуал ташкил этилади.

Миграцион бўлими вақтинча яшашга рухсат (РВП) олиш хақида аризани кўриб чиқиш муддати 60 кун.


Вактинча яшашга рухсатнома ҳорижий фуқаросига берилиши мумкин:

  • Россия Федерацияси субъектига ажратилган квоталар орқали
  • Квотадан ташқари:
    • — Россия Федерацияси ҳудудида туғилганларга
    • — СССР фуқароси бўлган ва РСФСР ҳудудида туғилганларга
    • — Харакатга қодир бўлмаган, мехнатга лаёкатсиздеб тан олинган (нафакадагилар)га – боллари Россия фуқароси
    • — Ногирон бўлган ота-онаси Россия фуқароси
    • — Россия фуқароси билан турмуш қурган
    • — Россияга инвестиция киритган
    • — Россияда ватандошларни қайта жойлаштириш бўйича давлат дастурида қатнашувчи
    • — Россияда харбий хизматга ёлланганларга, харбий хизмати тугаш муддатигача
    • — РФ фуқароси булган ёш болалари бўлса
    • — РФ фуқароси булган катта ёшдаги харакатга ноқодир болалари бўлса

Квотасиз РВП олишга тақдим этиладиган хужжатлар:

— РСФСР худудида туғилганлар, аввал СССР фуқароси бўлган ёки РФ худудида туғилганларга
РСФСР ёки РФ худудида туғилганлиги тўғрисида гувохнома ёки СССР фуқароси паспорти.

— РФ фуқаролиги хисобида турган, мехнатга қодир уғил ёки қиз болали, мехнатга лаёқатсиз деб тан олинган(нафақадагилар) га:
ўғли ёки қизининг РФ худудида РФ фуқароси шахсини тасдикловчи туғулганлик тўғрисида гувохнома ва РФ фуқароси паспорти, шунингдек аризачининг мехнатга лаёкатсизлигини тасдикловчи хужжатлар.

— Россия Федерацияси фуқаролиги хисобида турган ота-онасидан камида биттаси мехнатга лаёқатсиз бўлганда
мехнатга лаёқатсиз ота-онанинг туғулганлик тўғрисида гувохнома ва РФ фуқароси паспорти, шунингдек ота-онанинг мехнатга лаёқатсизлигини тасдиқловчи хужжатлар.

— РФ худудида яшаш жойи бор РФ фуқароси билан никохда бўлганларга:
никох тўғрисида гувохнома ва РФ фуқароси бўлган турмуш ўртоғининг паспорти.

— РФ га инвестиция киритганларга:
РФ Хукумати томонидан белгиланган миқдордаги инвестицияни ўша чет эл фуқароси киритганлиги тўғрисида инвестиция олган ташкилотнинг хати.

— Харбий хизматга чақирилганларга:
Харбий хизмат ўташ тўғрисида контракт.

— РФ фуқаролигида булган боласи борларга:
боланинг туғилганлик тўғрисида гувохнома. Боланинг РФ фуқароси эканлиги, РФ қонунчилигида кузда тутилган хужжатлар билан тасдиқланади.

— РФ фуқаролигида булган, 18 ёшга тўлган, амалда суд қарори билан харакатга ноқодир ёки қисман ноқодирдеб тан олинган ўгли ёки қизи борларга:
ўғил ёки қизининг туўулганлик тўгрисида гувохнома ва РФ фуқароси паспорти, шунингдек харакатга ноқодир ёки қисман ноқодир деб тан олинган суд қароридан нусха.

— Чет элда яшовчи ватандошларига ва уларнинг оилаларига РФ га ихтиёрий кўчиб келишида ёрдам берган ва улар билан бирга кўчиб кирган РФ Давлат дастури қатнашчиларига:
Давлат дастури қатнашчиси гувохномаси.

    ЁДДА ТУТИНГ!

  • мехнат фаолиятини фақат РВП берилган Россия ҳудудида амалга ошириш мумкин.
  • РВП олган чет эл фуқароси, навбатдаги РВП ни олган кундан бошлаб 2 ой муддат ичида РФ да яшаётганлигини тасдиқлаб, билдиришнома тақдим этиши зарур.

Биз Сизга вақтинча яшашга рухсат (РВП) олишингизга ёрдам берамиз, хамма масалаларни хал қилишни, жумладан керакли хужжатларни йиғиш ва тайёрлашни зиммамизга оламиз.