Иш вақти: ҳар куни соат 10:00 дан 20:00 гача
info@vatanspb.ru
RU | UZ

Хизматлар

ЯШАШ ЖОЙИНИ ТАСДИҚЛАШ РВП, ВНЖ УЧУН

115–Федерал қонунига асосан вақтинча яшашга рухсат (РВП) олган чет эл фуқароси навбатдаги йил тугашига 2 ой қолганда, миграцион бўлимига ўзининг вақтинча яшашга рухсат (РВП) олганидан буён РФ да яшаётганлигини тасдиқловчи билдиришнома топшириши шарт. Доимий яшаш хуқуқи (ВНЖ) билан яшаётган чет эл фуқароси эса, хар йили, йил мобайнида яшаганлиги тўғрисида билдиришнома тақдим этиши зарур.

Яшаётганлиги тўғрисида билдиришнома тақдим этилганда, даромати тўғрисида маълумотнома, солик декларацияси ёки янаги йил даромадлари микдори ва манбаъларини тасдиқловчи бошқа хужжатлар илова қилинади.


5 000 ₽

Хизмат ичида:

— Тўлиқ юридик маслахат бериш
— Хужжатларни тахлил килиш
— РФ да яшаётганлиги тўғрисида билдиришномани тўлдириш
— Миграцион бўлимига тақдим этиш ва жўнатиш

«ВАТАН Консалт» юридик маркази Сизга Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти худудида яшаётганлик тўғрисида билдиришномага керакли хужжатлар тўпламини миграцион бўлимига тайёрлаш ва тақдим этишда ёрдам кўрсатади.