Иш вақти: ҳар куни соат 10:00 дан 20:00 гача
info@vatanspb.ru
RU | UZ

Хизматлар

ИНН, СНИЛС

Чэт эл фуқаросига патент расмийлаштириш учун,ўкишга киришда, хар хил имтиёзларни расмийлаштириш учун ИНН (Солиқ тўловчининг идентификация рақами) ва СНИЛС (Шахснинг индивидуал суғурта хисоб рақами) олиш керак булади.

Чет эллик учун жисмоний шахс ИНН си нима?

Чет эл фукароси ИНН си – бу солиқ тўловчининг идентификацион рақами бўлиб, бунда РФ ҳудудида ишлаётган ва мехнати учун иш ҳаки олаётган чет эл фуқароси солиқ тўловчи сифатида намоён бўлади. Солиқ хизмати жисмоний шахснинг даромадларини ва унинг тўлаб бораётган солиқларини хисобга олиб бориш учун ИНН керак.

СНИЛС – нима ва у нима учун керак?

СНИЛС қисқартирилган, рус тилида (страховой номер индивидуального лицевого счета), узбек тилида шахснинг индивидуал суғурта хисоб рақами бўлиб, РФ пенсия жамғармасига бадал ажратмалари учун керак (№167–ФЗ Федерал қонунга асосан, расмий ишлаётган хар бир россия ёки чет эл фуқароси ушбу тўловларни қилиши шарт). СНИЛС ни расмийлаштириш – РФ да расмий ишга жойлашишнинг мажбурий этапларидан биридир. 2015 йилдан бошлаб СНИЛС ни ишламаётган чет эл фуқаросига ҳам, шунингдек болаларга ҳам расмийлаштириш зарур, чунки айрим ижтимоий тўлов ва хизматлардан фойдаланишда СНИЛС керак бўлади. Иш жойи ўзгарганда ёки бошқа ишга ўтганда СНИЛС ни ўзгартириш шарт эмас, у бир марта ва бир умрга расмийлаштирилади. Агар СНИЛС бўлса, ишга жойлашиш вақтида иш берувчига суғурта гувохномасида ёзиб қўйилган хисоб рақамни шунчаки тақдим этсангиз кифоя. Бунда суғурта гувохномасининг пластик карточкаси ишчининг ўз ихтиёрида қолиши керак.

ИНН

2 000 ₽

7 иш куни

— Паспорт нусхаси
— Миграцион карта нусхаси
— Регистрация нусхаси

СНИЛС

2 500 ₽

10 иш куни

— Паспорт нусхаси
— Миграцион карта нусхаси
— Регистрация нусхаси

ИНН, СНИЛС ни навбатсиз ва коғозбозликсиз бизнинг компаниямизда расмийлаштиринг +7 (812) 309-82-22