Иш вақти: ҳар куни соат 10:00 дан 20:00 гача
info@vatanspb.ru
RU | UZ

Хизматлар

РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯ ФУҚАРОЛИГИ

Фуқаролик инсоннинг маълум бир давлатга хуқуқий, сиёсий дахлдорлигини кўрсатади. Давлат ўзининг фуқароларига чет элларда хуқуқини, ҳимоя қилади, қаноти остига олади. Россияда — келажаги порлоклигини ва яшаш учун қулайликларини кўрган кўпчилик чет эл фуқаролари, шу ерда қолишга ва Россия Федерация фуқаролигини олишга қарор қилишмоқда.


20 000 ₽ *

Хизмат ичида:

— Тулиқ маслахат бериш
— Хужжатларни тахлил қилиш
— Россия фуқарорлигини расмийлаштиришга мурожаат қилиш учун тўлиқ хужжатлар тўплами
— Барча босқичларда тўлик кўмаклаш

* Хизматлар нарҳи хужжатларни текшириш ва тахлил қилингандан кейин ҳар бирига алохида белгиланади.

Фуқаролик олиш учун хужжатлар тўплами индивидуал шакллантирилади.


Россия Федерация фуқаролиги қўйидаги асосларда олинади:

  • — туғилгандан
  • — РФ фуқаролигини қабул қилиш натижасида
  • — РФ фуқаролигини қайта тиклаш натижасида

РФ фуқаролигини олиш умумий тартибда ва шунингдек қисқартирилган тартибда хам амалга оширилади.

РФ фуқаролигини умумий тартибда қабул қилиш.

Чет эл фуқароси Россия худудида доимий яшаш хуқуқи (ВНЖ) ни олган кундан бошлаб 5 йил мобайнида узлуксиз яшаётган бўлса, РФ фуқаролигини умумий тартибда қабул қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш хҳуқуқига эга.

Қуйидаги асосларда яшаш ва расмийлаштириш муддати 1 йилга қискариши мумкин:

— шахснинг Россияга нафи тегадиган касб ёки ихтисоси бўлганда, шахс юқори натижаларга эришганда
— РФ худудида шахсга сиёсий бошпана берилганда
— шахсни қочоқ деб тан олинганда

РФ фуқаролигини қисқартирилган тартибда қабул қилиш

18 ёшга тўлган, мехнатга қобилиятли чет эл фуқаролари РФ фуқаролигига қисқартирилган тартибда мурожаат этишлари мумкин, агарда:
— хеч бўлмаганда ота-онасидан бири РФ худудида яшовчи ва РФ фуқаролигига эга булишса
— СССР фуқароси бўлишган, СССР составига кирган давлатларда яшашган ва яшашаётган, ўша давлатлар фуқаролигини олишмаган ва шу сабабли фуқаролиги йуқ шахс бўлиб қолганлар
— РСФСР худудида туғилишган ва собик СССР фуқаролигига эга бўлганлар
— РФ фуқароси билан никохда 3 йилдан кам бўлмаганлар
— РФ фуқароси бўлган мехнатга қодир ўғли ёки қизи бор, узлари мехнатга лаёкатсиз деб тан олинган бўлсалар
— РФ фуқароси булган боласи борлар
— РФ фуқаролигида бўлган, харакатга ноқодир ёки қисман ноқодир деб тан олинган ўғли ёки қизи борлар
— СССР составига кирувчи давлатлардан келган, 2002 йил 1 июлга қадар РФ да яшаш жойи кайд қилинган бўлиб, мехнатга лаёқатсиз булса
— Улуғ Ватан уруши қатнашчиси бўлса
— Харакатга ноқодир яқин қариндоши булса
— рус тили сохибаси булса

«ВАТАН Консалт» юридик маркази Сизга Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида РФ фуқаролигини олиш учун керакли хужжатлар тўпламини миграцион бўлимига тайёрлаш ва тақдим этишда ёрдам кўрсатади.